сарвар усмон озодлик биография
Сарвар усмон озодлик биография
Хоразмда «Ласетти» поезд билан тўқнашди, 2 киши ҳалок бўлди
ИИВ тизимида иккита лавозим тайинлови амалга оширилди
Шавкат Мирзиёев декабр ойида Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боради
Тошкентда ички ишлар ходими хизмат кийимини кийиб олган фуқаро қўлга олинди
Тошкентда кечки вақтда фуқаролар ўртасида юз берган жанжал бўйича маълумот берилди
Японияда 15 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади
Испанияда 20 га яқин йўловчи самолёт қўнгандан кейин қочиб кетди
Саакашвили норозилик сифатида дорилар қабул қилишдан бош тортди
Грин карта ютганларни Америкада орзудаги ҳаёт кутадими? «Америка орзуси»га эришганларнинг ҳикоялари
Ҳайкалга миллиардлар, чангда қолган Тошкент, блокланган тармоқлар – блогерларнинг ҳафта мавзулари
«Ўзгидромет» Тошкент ҳавосида ифлосланиш даражаси камая бошлаганини маълум қилди
Самарқандда халқаро яриммарафон: энг охирида йўлга чиққан иштирокчи 21 километрни биринчи бўлиб босиб ўтди
Японияда иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлашга 265 миллиард доллар ажратиш режалаштирилмоқда
Тўлиб-тошган омбор ва таназзулга учраган бизнес: хаёлингизга ҳам келмаган бир ҳақиқат
Ироқ бош вазирига суиқасд вақтида учта дрон қўлланган
А Серия. «Рома» «Венеция»га мағлуб бўлди, Шомуродовдан гол ва ассист
Бир ҳовуздан 450 миллион сўм даромад. Интенсив усулда форель етиштираётган балиқчилик балиқчи
Ироқ бош вазирига дрон орқали суиқасд қилинди
Хатоларга асосланган бизнес: бўёқни блендерда кўпиртириб, корректор ихтиро қилган котиба тарихи
Coca-Cola Суперлига: «Пахтакор» навбатдаги чемпионликни тантана қилди
Йўл қоидаларига амал қилиш вожиб – Исломда йўл ҳаракати фиқҳи китоби муаллифи билан суҳбат
Хавфсизликни таъминлаш чораси бу қадар қўпол бўлмаслиги керак – Сиёсатшунос телефонларни IMEI рўйхатидан ўтказиш ҳақида
Ўзбекистондаги ўқитувчиларнинг қарийб 75 фоизи коронавирусга қарши вакцина олгани маълум қилинди
Илон Маск ўз акцияларини сотиш бўйича сўровнома ўтказишга қарор қилди
Тошкентдаги кўчалардан бири 10 кунга ёпилди
OzodNazar: «Каримовнинг Раҳмондан хафа бўлишига бир жиддий сабаб бор эди. «
Бу икки давр орасидаги фарқ, айниқса, Тошкентнинг Роғун ГЭСи қурилишига муносабатида яққол кўринади.
Ислом Каримов 2012 йилнинг 7 сентябрида қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистондаги Роғун ГЭСи ва Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилиши ҳақида гапирар экан: «Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки диний қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин», деган эди.
Каримов сув можароси урушга олиб келишидан огоҳлантирди
Ислом Каримов вафотига қадар Роғун ГЭСи қурилишига қарши туриб келди.
Бироқ ҳокимият тепасига Шавкат Мирзиёев келгач Тошкент – Душанбе муносабатлари ҳам кескин ўзгарди ва буни яна Ўзбекистон раҳбариятининг Роғун ГЭСи қурилишига муносабатида кўриш мумкин.
2018 йилнинг мартида Тожикистонга қилган сафари чоғида президент Мирзиёев Ўзбекистон Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлиги тўғрисида баёнот берган эди.
Мирзиёев Роғун ГЭСи қурилишида иштирок этишга тайёрлигини таъкидлади
Тошкент – Душанбе муносабатларининг икки даври ўртасидаги кескин тафовут сабабларини Биринчи президентнинг хизмат сафарларини ёритган таниқли тележурналист, “Фарғона ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Муҳаммаджон Обидовдан сўрадик.
Сарвар Усмон: ‘Муҳожират ичимдаги цензорга қулоқ солиш “имконияти”дан маҳрум этди’
(Сарвар Усмон. Озодлик радиоси эшиттиришлар муҳаррири).
Сарвар Усмон: ‘Муҳожирот ичимдаги цензорга қулоқ солиш “имконияти”дан маҳрум этди’
Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда.
Сарвар Усмон: Гашт матн битганидан сўнг оғзимда пайдо бўладиган таъмда. Ширин таъм пайдо бўлдими, беихтиёр тамшана бошладимми, демак, яхши нарса ёзибман.
Би-би-си: Муҳожиратдаги ижодингизни сермаҳсул деб айта оласизми? Ватандаги потенциалингиз даражасида ижод қила олаяпсизми?
Би-би-си: Муҳожират ижодкор сифатида сизга қандай имкониятлар берди?
Би-би-си: Муҳожират сизни қандай имкониятлардан маҳрум этди?
Сарвар Усмон: Муҳожират ичимдаги цензорга қулоқ солиш “имконияти”дан маҳрум этди. Муҳожират ўша цензорни маҳв этди. Лекин бўш қолмади ичим. Муҳожират цензорнинг ўрнига ичимга муҳаррирни жойлаб қўйди. Ичимдаги муҳаррир ҳамма муҳаррирлардан инжиқроқ муҳаррирдир. Ўзимни қанчалик таҳрир қилсам, шунчалик ҳур бўлишимни – озод бўлишимни муҳожиратда тушундим. Ҳаётда ҳам, Сиз айтаётгандай, ижодда ҳам.
Би-би-си: Агар муҳожиратдаги ҳаётингиздан келиб чиқиб айтсак, ижодкорлик Ватан танлайдими ё ижодкор учун қаерда ижод қилишнинг фарқи йўқми?
Сарвар Усмон: Фарқи йўқ. Агар ижодкор чинакам Ижодкор бўлса, агар чиндан ҳам одамларга айтадиган Сўзи бўлса, уни айтиш учун жой танлаб ўтирмайди. Ватанда ёзиш осонми ё ташқаридами? Саволни мана бундоқ қўйсак-чи: Ватанда нафас олиш осонми ё ташқаридами? Чинакам ижод эркин нафасдир. Нафс эмас, нафасдир. Бир қарашда Ўзбекистондаги, юмшоқроқ айтганда, биқиқликда эл таниган адибларимиз “денгиз” кашф қилиш билангина бандлар. Сизни ишонтириб айтаманки, ундай эмас. Яхши нарсалар ёзилаяпти, менимча. Мана биргина мисол: 3–4 йил олдин таниқли бир ёзувчимизнинг ҳикоясини ўқиб қолдим. Воқеа мустақилликка эришилганидан кейинги даврда кечаётганига аниқ-тиниқ ишоралари бор ўша ҳикояда зулм механизми, киши устидан назорат ўрнатиш механизми тиниқ чизиб берилган. Лекин шуниси қизиқки, шуниси мен учун жумбоқки, ўша ҳикоянинг муаллифи ўзи фош қилаётган Зулм Машинасининг Кучли Мурватларидан биридир. Мен умуман айтмаяпман – конкрет бир шахсни назарда тутаяпман. Исм-фамилиясини айтмаётганим одоблилигим белгиси эмас, балки айтганимдаям бир нарса ўзгариб қолишига ишончим йўқлигидан. Нима бу? Билгим келади. Билолмайман. Тушунгим келади. Тушунолмайман. Балки ўша Золим-Мазлумларнинг ўзлари тушунтириб берар? Балки бу ҳақда ёстиқдай рўмонлар ҳам битиб қўйишгандир? Ўша рўмонлар кун кўрар кунини кутиб ётгандир ёстиқлар остида? Агар шу кунгача ёзмаган бўлсалар, бу идея мендан адибларимизга тортиқ бўлсин. Муаллифлик даъво қилмайман. Ёзсалар бўлди. Номиям мендан ҳадя: “Мазлумзолим”. “Мазлум ва Золим” эмас, айнан “Мазлумзолим”. Чунки китобнинг бош қаҳрамони бир киши – сўнгги 20 йил ичидаги ўзбек адибидир. Агар ёзсалару билолмаётганимни билволсам, тушунмаётганимни тушунволсам, Тошкентга учиб, Мустақиллик майдонида неварамга атаганим китобимни ёқиб ташлайман. Кейин битта сигарет тутатиб, Ўшимга кетвораман.
Сарвар усмон озодлик биография
«Kun.uz» мухбири октябрь ойи бошида, Европага сафари давомида RFE/RL «Озодлик» радиоси ўзбек хизмати бош муҳаррири Сарвар Усмон билан суҳбат уюштирди.
У радио фаолияти, Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳолати, маҳаллий нашрлар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
Youtube`да кўриш
Mover`да кўриш (tas-ix)
«Озодлик» радиоси қандай нашр, у қандай ташкил топган ва радионинг мақсадлари нималардан иборат?
«Озодлик» ҳақида узоқ гапириши мумкин, радио тарихи 60 йилнинг уёғида. Гапни, балки 17 йилдан бошлашга тўғри келар, менимча бу суҳбатимиз форматига ҳам сиғмаса керак. Ҳеч кимга сир эмас: СССР даврида, Ғарб билан Социалистик лагер ўртасида кечаётган «Совуқ уруш» даврида радио фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳануз ишлаб келяпти. СССР тарқаб кетгач, радио ҳаётини ҳал қилиши мумкин бўлган арбоблар уни ёпиш ҳақида гапирган. Радио Мюнхендан Прагага кўчди. «Озодлик» ўзи эшиттириш олиб бориши назарда тутилган давлатларда демократик қадриятларни ёйиш учун, уларни устувор бўлишга ҳисса қўшиб келаётган радиодир. У 20дан ортиқ тилда эшиттиришларини олиб боради.
Илгари фақатгина радио эди, ахборот технологиялари ривожланиши билан медиа корпорациясига айланди. Ҳатто, 6-7 йил аввал ҳам, сайтимиз унчалик ривожланган эмасди. Ҳозир катта эътиборни сайтимизга қаратганмиз, эфир ҳам сақланиб қолган, албатта. Жуда кўп платформаларда ишлашга ҳаракат қиляпмиз.
Бизни кузатадиган асосий аудиториямиз Ўзбекистонда ва ўрганиш объектимиз ҳам Ўзбекистон ҳисобланади. Маҳаллий нашрлар улгурмай қолаётган, балки журъати етолмаётган мавзуларни биз ёритишга ҳаракат қиляпмиз.
Сиз таъкидлаётган, яъни журъат қилинмаётган мавзулар қайси? «Маҳаллий нашрлар тарқатмайдиган хабар»ларнинг таснифи борми?
— Масалан, сиз айта оласизми, Ўзбекистонда мен учун тақиқланган мавзу йўқ, деб? Ўзи аслида ёритилиши керак бўлган мавзулар доираси жуда кенг. Биз Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, у ердаги ижтимоий ҳаёт даражасидан келиб чиқиб, маҳаллий нашрлар теголмайдиган, сўз очолмайдиган мавзуларни ёритишга ҳаракат қиляпмиз. Айнан қайси мавзулар десангиз, мен сайтимизни бир варақлашимга тўғри келади. Қачонки, Ўзбекистонда маҳаллий нашрлар, шу жумладан Kun.uz ҳам, «Бўлди, бизда сўз эркин. Биз тўртинчи ҳокимиятмиз», дея дадил айтолса, биз бемалол ёпилиб кетаверамиз.
Демак, сиз Ўзбекистонда сўз эркинлиги мавжуд эмас, деб ҳисоблайсиз. Шундайми?
Саволни бевосита радио ҳаётига боғласам, сиз плюрализм, кўп фикрлилик ҳақида гапиряпсиз, радио жамоасида бу мавжудми?
— Албатта. Ҳеч бир журналистга буни ёз, буни ёзма дейилмайди. Ким нимани ёзишни истаса, шуни билдиради. Айрим томошабинлар учун қизиқдир, лекин журналистнинг «ошхонаси»да юз бераётган доимий ҳолат кузатилади. Мухбирнинг ўзи мавзуни танлайди.
Ўзбекистон ё минтақада юз берган фавқулодда ҳолатлар бўйича кимдир тезкорлик билан ҳаракатланиши лозим. Ким ана шу масъулиятни зиммасига олади?
— Ким биринчи бўлиб, ўша воқеани илғаб қолишига боғлиқ.
Кўпчиликка қизиқ, нимага «Озодлик» Прагада туриб ишлайди? Масофадан туриб ишлаганда, ахборотларнинг холис ва аниқлигига ким кафолат беради?
— Ахборотларнинг холислигига биз ва биз жавоб берамиз. Биз мутлақо ишонч ҳосил қилганимиздан сўнг ахборотни узатамиз. Бошқа бир масала, бизда ахборот янграгандан сўнг, у ёки бу вазирлик, ҳокимлик раддия бериши мумкин, инкор қилади. Лекин, у инкор ва раддияларнинг ҳам нархини биламиз. Биз сўнгги ҳақиқатни айтамиз, деган иддаода эмасман. Шунга қарамай, биз ахборотни берарканмиз, демак шунга ишонч ҳосил қилганмиз.
Хабарларнинг сифати Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларнинг матбуот котибларига ҳам боғлиқ. Улар ўзининг вазифаси ахборотни яшириш, деб билади. Аслида бундай бўлмаслиги лозим. Кейинги икки йилда аҳвол анча яхшиланди. Айрим ташкилотларнинг матбуот котиблари жуда яхши ишлай бошлади.
Масофадан туриб ишлаш сизга қийинчилик туғдирмайди, шундайми?
— Масофадан, ҳатто, Whatsapp йўқ, Telegram йўқ, Facebook йўқ, «Одноклассники» йўқ бўлганда ҳам ишлаганмиз. Фақат телефон билан ҳам ишлаганмиз. Ҳозир Ўзбекистонда бўлиш шарт эмас, Ўзбекистон мана, телефоним ичида у. Сиздан кўра, «Озодлик» кўпроқ нарса билади.
Ахборотни тайёрлашдаги барча босқичларда журналистик қоидаларга риоя этиладими? Ўзим гувоҳ бўлган ҳолатни эслатмоқчи эдим: «Озодлик» мухбири айрим ҳолларда сохта ном орқали ўзини таништириб, маълумот олишга интилган.
Сиз кўп гапларингизда охирги икки йиллик ва олдинги давр, дея қиёсан таққослагандек фикр билдирмоқдасиз. Сиз ҳозирги ўзгаришларга нисбатан оптимистмисиз? Ё ҳақиқатан, ижобий ўзгаришларга гувоҳмисиз?
— Мен бироз хушомад қиляпман. Оптимист бўлгим келади. Лекин, вазият узоқ пайт бу даражада қолиб кетиши қийин. Сиёсий ҳаётнинг характери шундайки, у доим ривожланиши керак ё дарёнинг суви каби ортга қайтади. Шунинг учун, оптимист бўлишни истайман.
Жамоа ҳам шундай фикрдами?
— Бизда барчанинг шахсий фикри бор. «Озодлик»да ягона фикр йўқ.
Президент айни пайтда Европада, расмий ташриф билан Францияда бўлиб турибди. Умуман, президентнинг хорижий ташрифлари сони ортмоқда. Кўпчилик бунинг ортидан хорижий тадбиркорларнинг Ўзбекистонга кириб келиши тезлашиши, сармоя ҳақида гапиряпти. Сиз бунга ижтимоий нигоҳ билан қараб, қандай баҳо берасиз?
— Шавкат Мирзиёев хорижга бораркан, кун тартибда асосий мавзу хорижий сармояни олиб кириш бўлиб қоляпти. Бошқа масалалар кейинги даражада қолмоқда. Аввало, шу пуллар баёнот қилинган даражада борсин, сармоялар ётқизилсин, корхоналар ишга тушсин. Албатта, бу ижтимоий ҳаётга таъсир қилади. Бундан ташқари, халқнинг, кўзи десам, тўғри бўлмас, шуури очилади. Халқнинг қалби очилади. Биз асрлар давомида, ўзининг ёғига ўзи қовурилиб келган халқмиз. Бугунги дунё эса катта қишлоқ. Ана шу қишлоқнинг бир аҳолисимиз, деган фикр пайдо бўлиши лозим.
Ўзбекистондаги медианинг ҳаёти қандай кечмоқда, деб ўйлайсиз?
Jahonnoma
FBda kuzating
КИТОБЛАРИМ
Fotolar
e-kitob: Савоб сўқмоғи
е-kitob: Каримовнинг кирдикорлари
e-kitob: Ҳавзи қулқулум
ЯҚИН МОЗИЙ
Follow Us
Сарвар Усмон
Ëлғон санъати: Каримовнинг янги китоби
Бу китобда Ислом Каримов ўзини Ўзбекистон мустақиллигининг бош мафкурачиси ва асосчиси қилиб кўрсатишга уринди
“Бу йил нишонланадиган 20 йиллик Ислом Каримовнинг ўзини қутқарганининг 20 йиллигидир”, деди Жаҳонгир Маматов.
ЎзА ахборот агентлиги хабарида айтилишича, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида мамлакат мустақиллиги арафасида ва мустқилликнинг дастлабки даврида китоб муаллифининг “олиб борган жўшқин ва серқирра сиёсий-ижтимоий фаолиятини акс эттирадиган маъруза ва нутқлар, суҳбат, мақола ва интервьюлар ўрин олган”.
“Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини варақлаб кўришнинг ҳозирча имкони бўлмади.
Бироқ ЎзА агентлигининг мазкур китоб тўғрисидаги хабар-тақризидан китоб мундарижаси тўғрисида муайян тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Лекин хабар-тақриз мазмунидан китобда 20 йил олдинги воқеа-ҳодисалар, юмшоқроқ айтганда, тўла ёритилган, деган фикр келиб чиқмайди.
Агентлик Ислом Каримовнинг янги китобини ўзбек халқининг “сиёсий тафаккур хазинасига қўшилган бебаҳо ҳисса”, деб таърифлади.
“Китобга киритилган нутқ ва маърузаларда ўша даврдаги ўта драматик воқеалар, тарихий ўзгаришлар қандай мураккаб вазиятларда юз бергани, уларнинг тафсилоти, сабаб ва оқибатлари атрофлича ёритиб берилади”, деб ёзди ЎзА президентнинг навбатдаги китоби тўғрисида.
Тақризда айтилишича, Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида Ислом Каримовнинг роли ҳал қилувчи бўлган. Бу фикрни ўз ўқувчисига уқтирар экан, ЎзА бундай ёзади: “…оғир бир шароитда Юртбошимиз томонидан халқимиз қалбидаги асрий орзу – истиқлол ғояси улкан жасорат билан илгари сурилиб, уни амалга ошириш учун тарихий қадамлар қўйилгани китобнинг асосий мавзуини ташкил этади”.
Бу фикр президент китобида мамлакат энг янги тарихи холис ёритилганига шубҳа пайдо қилади. Чунки 20 йил олдинги воқеаларнинг бевосита иштирокчилари ҳали тирик ва улар мамлакат мустақиллиги ғоясига китоб муаллифининг 20 йил олдинги муносабатини жуда яхши эслайди.
Расмий Тошкент ҳисобича, Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганига бу йил 20 йил тўлади.
Ўзбекистон парламентининг экс-депутати Жаҳонгир Маматовнинг ҳисоби бошқачароқ.
– Аслида мустақиллик эълон қилинганига 21 йил бўлди. 1990 йил 20 июнда эълон қилинган, лекин Ислом Каримов уни тан олмаган. Чунки ўша пайтда Ислом Каримов Москва билан бевосита ишлар эди. Бу “Мустақиллик декларацияси”ни бир парча қоғоз деб аташган, дейди Жаҳонгир Маматов.
“Бу йил нишонланадиган 20 йиллик Ислом Каримовнинг ўзини қутқарганининг 20 йиллигидир”, деди Жаҳонгир Маматов.
Хўш, Каримов ўзини нимадан қутқарган эди?
Бу савол жавобига ўтиш олдидан ЎзАнинг китобга ёзган тақризидан яна бир парчани ўқиймиз: “…1991 йил 17-19 август кунлари – Ислом Каримов Ҳиндистон Республикасида расмий сафарда бўлган пайтда юз берган воқеаларни келтириш мумкин. Мамлакат раҳбарининг Ўзбекистонда эмаслигидан фойдаланиб, юртимиздаги айрим раҳбарлар ГКЧПнинг ноқонуний қарорларини қўллаб-қувватлайди…”
Демак, Ислом Каримов ГКЧПга қарши чиққан, боз устига унинг тарафдорлари бўлган “сиёсий авантюристларнинг” таъзирини бериб қўйган.
Лекин, Ўзбекистонда кўпчилик бошқа ҳақиқатни билади. Жаҳонгир Маматов Ҳиндистон сафаридан қайтаётган Каримовнинг ГКЧПга табрик йўллаганини эслайди.
– Мен ўша пйтда президентнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Шаҳобиддин Зиëмов билан бевосита гаплашганман. Шунинг ўзи келгандан кейин айтдики, “Биз самолëт бортидан табрикнома йўлладик” деди, дейди Жаҳонгир Маматов.
Демак, Ислом Каримов ГКЧПни шахсан қўллаб-қувватлаган. Китобида эса, бунинг акси ёзилмоқда.
Қўлимизда яна бир ҳужжат. Россияда чиқадиган Коммерсантъ-Власть ҳафталигининг 1991 йил, 26 августида чиққан сонида босилган мақола.
ГКЧПнинг тақдири бир-икки куннинг ичида ҳал бўлди ва Жаҳонгир Маматовнинг эслашича, Москвада Каримовни ҳам ГКЧП аъзолари қаторида жавобгарликка тортиш масаласи кун тартибига чиқди.
“Мустақилликни эълон қилиши Каримовни ўзини қутқариш учун қилган ҳаракати эди”, деб қўшимча қилди Жаҳонгир Маматов.
Лекин ЎзА тақризи мазмунидан Ислом Каримов янги китобида ўзини мустақиллик муаллифи қилиб кўрсатган.
Китобда бир воқеанинг бундай бузиб кўрсатилгани бошқа воқеаларнинг ҳам ҳалол ёритилганига шубҳа уйғотади.
Унда муаллиф ўзининг Фарғона, Гулистон, Бўка, Ўш, Наманган воқеаларидаги роли тўғрисида ҳам ёзгани айтилади тақризда.
Китобни ўқимаганимиз учун у воқеаларнинг Каримов назаридаги талқинидан бехабармиз.
Шунинг учун ўша воқеалардан баъзилари иштирокчиларига мурожаат қилдик ва улардан ўша воқеаларнинг қайси жиҳатлари китобга киритилиши лозим эди, деб ўйлайсиз, деб сўрадик.
Бирлик партиясининг бундан 20 йил олдинги фаоли, ҳозирда Бирдамлик ҳаракати аъзоси Носир Зокир ўша даврда Ислом Каримовнинг Наманганда Тоҳир Йўлдош ва унинг тарафдорлари билан ўтказган учрашувини эслайди. Учрашув якунида, дейди Носир Зокир,
– Хуллас жуда катта ваъдаларни бериб бу ердан кетган Каримов. Бутун дунëга тарқалган воқеа китобга киритилган бўлиши керак менинг назаримда.
Озодлик: Ўша ваъдалар бажарилганми?
– Ҳали бажарилгани йўқ. Энди мана 20 йиллик бўлаяпти. 20 йиллик ўтиб олгандан кейин бажарилса керак, дейди Носир Зокир.
Каримов ўша даврда наманганликларга нималарни ваъда қилган эдию уларни нима учун бажармагани тўғрисида ҳам ўзининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида ёзгандир?
Буни тез орада, китобни ўқигач, билиб оламиз.